Футбол, ЖЧ-2026 саралаш: Миллий терма жамоамизнинг ўйинларига кам вақт қолди

5 июнь куни Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказиладиган футбол бўйича 23-жаҳон чемпионати 9-тур саралаш босқичида Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.
БАА - Ўзбекистон ўртасидаги ўйин Абу Дабидаги “Ал Наҳян Стадиум” стадионида ўтказилади. Мазкур ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва учрашув вақти (5 июнь, маҳаллий вақт билан соат 21:00) Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан маълум қилинган.
Терма жамоамиз БАА билан ўйиндан сўнг - 10 июнь куни Қатар терма жамоасини қабул қилади. Ўйин “Бунёдкор” стадионида 18:45 да бошланади.
Шу кунгача терма жамоамиз 17 очко билан Эрондан сўнг иккинчи ўринда турибди. Эрон терма жамоаси биринчи ўринда бормоқда ва уларда 20 очко, БААда 13, Қатарда 10, Қирғиз Респупликасида эса 6 очко бор. Агар БАА билан ўйинда миллий терма жамоамиз дуранг ўйнаса ҳам жаҳон чемпионатига чиптани нақд қилади. Аммо Бирлашган Араб амирликларига ютқазиб қўйсак, Қатар терма жамоасини ютишимиз шарт бўлади.
9-тур доирасида Эрон 5 июнь куни Қатар терма жамоасига қарши ва 10 июнь куни Шимолий Кореяга қарши ўйин ўтказади. Агар Эрон ушбу ўйинларда ютқазса ёки дуранг натижа қайд этса, бизнинг очкомиз Эрондан юқори келиб, биринчиликка чиқиб олишимиз ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-БАА ўйинини майдонда Шон Эванс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бошқариб боради.
Севинч Холбекова.