Футболкада Алишер Навоий тасвири: баҳорда қизларга урф бўладими?
Яқинда Ўзбекистонда модалар ҳафталиги бўлиб ўтди, лекин маҳаллий дизайнерларнинг кўпчилиги у ерга киролмади, лекин улар хафа эмас, деб ёзмоқда Спутник.
У интернетга видеоролик жойлаштириб, миллий рангларнинг ёрқин қиёфасини акс эттирган костюм орқали, қиз ҳақиқий юлдузга айланди.
Айниқса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига Алишер Навоийнинг қиёфаси туширилган футболка ва ноодатий рюкзак маъқул бўлган.
Аслида, Ўзбекистон мода билан шуғулланади, барчамиз бундай футболкаларни буюртма қиламиз, дейилади хабарда.
P/S: Бир вақтлар мутафаккир, олим, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий бобомизнинг суратлари дафтар юзига қўйиларди. Энди у қизлар кўксига тушса, уят эмасми? Буюк аждодлари билан мақтанадиганлар уларнинг суратини эгнига илиб эмас, аксинча улар қолдирган меросни ўрганса, нур устига нур бўларди. Аслида видеороликдаги қиз Алишер Навоийнинг бирор ғазалини ёддан билармикан?