G20 саммити ўтадиган Балида ҳалокатли сув тошқинлари кутилмоқда
Индонезия миллий метеорология агентлиги ноябрь ойи ўрталарида G20 саммити бўлиб ўтадиган Бали ҳукуматини яқин келажакда оролда ҳалокатли сув тошқинлари юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда ANTARA.
Метеорология агентлиги раҳбари Абдул Муҳарининг таъкидлашича, қирғоқ бўйи буфер зоналарининг "шиддатли" қисқариши туфайли айниқса ҳозир Бали ҳимоясиз.
"Биз ҳалокатли табиий офатлар эҳтимолидан бохабар бўлишимиз керак, чунки сўнгги икки ҳафта давомида Балидаги вазият нохушдир", деган у Жакартада.
“Орол расмийлари бундан хабардор бўлиши керак, чунки Балида G20 саммити ўтказилади”, — дея қўшимча қилди Муҳари.
Аввалроқ, Бали губернатори Вайан Костер сўнгги ҳафталарда Балида содир бўлган бир қатор табиий офатлар ноябрда ўтказиладиган G20 йиғилишига халақит бермаслигини айтган эди.