“Айрим автобусларда ўтиргичлар олиб ташланяпти, мақталган АТТО тизими ишламаяпти”
“Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш, камчиликларни бартараф этиш борасида жуда кўп гапирилмоқда. Шундай бўлса-да, баъзи ҳолатларда транспорт хизматини кўрсатувчи корхоналар томонидан эътиборсизлик ёки рад қилиш ҳолатлари учраяпти.
Мисол учун, юқоридаги суратларда 31-йўналишдаги автобуслардан биридаги ҳолат акс эттирилган. Ўриндиқлари ечиб олинган, бу истеъмолчиларнинг ҳақига хиёнат эмасми? Биратўла қолганини ҳам ечиб ташлаш керак эди-да.
Жамоат транспортида онлайн тўловни ривожлантирамиз, деб АТТО валидаторлари ўрнатилганига қарамай, бу автобусда ишламаяпти. Бундай вазиятга 31-йўналишда ҳаракатланадиган бошқа автобусларда ҳам камида уч марта дуч келдим шу пайтгача.
Буларга нисбатан қандай йўл тутиш керак?"