Галлюцинацияларни суратга туширган олим ким бўлган – даҳоми ёки телба?

Истеъдод ва телбалик. Ушбу икки хусусият орасидаги тафовут қанчалик чуқур экан. Бирор киши инсон идрокининг салобати ёки фақирлиги ўртасидаги чегарани белгилай олармикан ва шу чегаранинг ўзи бормикан?

Ушбу мақолада муҳокама қилинадиган инсонни баъзилар шунчаки, ақлдан озган олим сифатида кўришади. Бошқалар эса уни ўз даврининг буюк даҳоси деб билади. Сиз масаланинг қайси нуқтаи назарини танласангиз, бу дунёда ҳамма нарса нисбий эканлиги ёдингиздан чиқмасин.

Галлюцинациялар (йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши)ни суратга тушириш

ХХ асрнинг 90-йилларида россиялик олим руҳий касалларнинг галлюцинацияларини суратга олишни ўрганганлигини билдирди. Пермь шаҳри руҳий шифохонаси врачи Геннадий Крохалев бир қанча тажриба ўтказди ва руҳий касалларнинг ҳиссиётини фотоплёнкага туширишга эришди. Унинг одмигина фотоаппарати ғаройиб резина ниқоби, коваклар ва ўта равшанликка мослаштирилган камерадан иборат эди.

Крохалев синалувчига ташқи ёруғлик манбалари кирмайдиган ҳар томондан ёпилган ниқобни кийгизди. Кейин у беморни қийнаган ва ташвишга солган тасвирни кўз олдига келтиришини сўради ва суратга туширишни бошлади. Натижада бемор ҳиссиётлари плёнкада ёруғлик кўринишида пайдо бўлди ва аниқ чизгилар яратди. Бошқалар синалувчининг қайси бир қиёфани кузатаётганини билмай туриб ҳам унинг ҳиссиётини бирма-бир талқин қилиши мумкин эди.

“Бу шунчаки тасодиф”, деб айтди биров. “Профонация (фанни оёқ ости қилиш)”, дея бақирарди бошқаси. “Дунё борлиғининг исботику бу”, маъқулларди учинчи киши. “Товламачи” ёки “фирибгар”, деб ҳеч ким айта олмади. Негаки, Крохалев тажрибасини илмий тажрибанинг барча қоидаларига риоя қилган ҳолда, бошқа олимлар назорати остида ўтказарди.

Натижа мустақил тажрибалардан сўнг олинган бир тўда суратлар бўлди. Расмлар эса ақлдан озган одамларнинг жинни эмаслигини исботларди. Улар кўрган нарсаларни, маълумотларни сақлаш ва кейинчалик фойдаланиш учун ишлатилиши мумкин бўлган материал - моддий ташувчига қайд қилиб қўйиш мумкин. Наҳотки, ҳамма ҳам кўра олмайдиган бошқа дунё бор бўлса?

Исботингиз шуми?

Тажриба йўли билан олинган ва ҳужжатларда қайд этилган номаълум, идрок қилиб бўлмайдиган далиллар. Бундан ишонарли яна нима бўлиши мумкин. Аттанг, доктор Крохалевнинг кўп йиллик тадқиқотлари, барча материаллари йўқолди. Кейинги илмий тажрибалар тўхтатилди. Галлюцинацияларни расмга туширишдек, аҳмоқона гап кимга керак эди?

Ўзига юклатилган вазифани уддалай олмасдан, тушкунликка тушган тадқиқот муаллифи 1998 йилда ўз жонига қасд қилди.

Улуғ даҳо

Олим ҳақида илгари билиб олганимиз, бу кенг оммага яхши маълум бўлган Геннадий Крохалев ҳақидаги унча кўп бўлмаган илмий ишларнинг бири эди. Унинг даҳолигининг ҳақиқий манбалари бугунги кунгача ҳам сақланиб қолган. Маълум сабабларга кўра, унинг илмий ишлари йўқотилган.

Хотима

Геннадий Петрович Крохалев бутун умрини илм-фанга бағишлади. Ҳали фаннинг камдан-кам учрайдиган, тушунтириб бўлмайдиган феномен ҳодисаларига учраганида ўзи тушунганича бошқаларга ҳам етказиб бера оламан, деб ўйлади. У тадқиқотларини экспериментал тарзда асослаб берди. Кейинги ўн йилликда у кўплаб касалликларни даволашнинг самарали усулларини ўз ичига олган кашфиётлар учун бир неча патентларни ҳам қўлга киритди.

Воқелик шунда эдики, дастлаб унга қўл силкитишди ва эътибор беришмади. Япониядаги конференцияда сўзга чиққанидан сўнг унинг тадқиқотлари асосида у ерда илмий-махфий бўлим ташкил этилди. Шундан кейин Россиядагилар ҳаракатга киришишди.

Крохалевга грант олиш учун ҳукумат томонидан ўз ишларини жўнатиш тўғрисида таклиф келди. У ғоятда бахтли эди. Материалларни жўнатди, аммо уларни қайта кўрмади. Тадқиқот учун ваъда қилинган пулларни ҳам.

Расман қайд этилишича, у бунга чидай олмади ва ўз жонига қасд қилди. Аслида эса ҳаммаси бошқача эди...

Олим ашёвий далилларни бошқатдан йиға бошлади. Нолдан бошлаган иши уни янги кашфиётларга ундади. Бир куни кечқурун у акаси билан телефонда гаплашаётиб, ўзида йўқ хурсанд эди ва Нобель мукофотига сазовор ишларни бошлаганини айтди.

Эртаси куни эса у ўлик ҳолда топилди...

Крохалевнинг идроки ўзи билан қандай сирни олиб кетди, ким билади? Балки янги технологиялар келажакда ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди, деб умид қиламиз.

Баҳора МУҲАММАМДИЕВА таржимаси.