Греция пойтахтида икки асрдан кейин иккинчи масжид очилди
- 08.11.2020 15:35
- 98
- Хориж
Илк масжид 1800 йиллар бошида мамлакат пойтахти Афина шаҳрида очилган эди. 1832 йилда Греция қироллиги ташкил топгандан кейин Афинада масжидлар қурилиши тақиқланди.
2006 йилда тақиқ бекор қилинди ва 2016 йилда мамлакатда яшаётган мусулмонлар учун масжид қурилишини бошлаш тўғрисида келишувга эришилди.
Масжиднинг очилиш маросими шу йил баҳорда режалаштирилган эди, аммо пандемия туфайли ва ички безатиш ишлари учун зарур бўлган материаллар кечикиши сабабли режалар ўзгарди.
Коронавирусга қарши курашиш чоралари туфайли намозхонлар сони ҳали ҳам чекланган. Гарчи техник жиҳатдан масжид 350 диндорни қабул қила оладиган бўлса-да, айни пайтда бир вақтнинг ўзида намоз ўқийдиганлар 9 кишидан ошмаслиги лозим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа