"Грейс" бўрони Мексикада саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди
Нью-Йоркда яқинлашиб келаётган "Грейс" бўрони туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Камида саккиз киши (улардан олтитаси болалар ва ўсмирлар) Мексиканинг Веракрус штатида тунда 3-тоифали "Грейс" бўрони оқибатида ҳалок бўлди, бедрак йўқолганлар бор, дея маълумот берди губернатор Куитлуак Гарсиа.
Веракрус маъмурлари аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирмоқда - дарёлар сатҳининг кўтарилиши 6 соатгача давом этиши мумкин, тоғ ёнбағирлари намликка тўйингани туфайли янги кўчкилар эҳтимоли мавжуд.
Веракруснинг 22 муниципалитетида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Мехико халқаро аэропорти "Грейс" бўрони туфайли олтита йўналиш - Веракрус, Тампико, Рейноса, Кулиакан, Ҳуатулко ва Маями бўйича парвозларни бекор қилди. Пойтахтда тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинди. Мехико шаҳрида тундан бери кучли ёмғир давом этмоқда ва кундузи шамолнинг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо яқинлашиб келаётган "Генри" довули туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди, ҳукумат кучли ёмғир, шамол ва кучли электр узилишларини кутмоқда, деди губернатор матбуот хизмати.
Бир қатор округларда, шу жумладан, Нью-Йорк шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.