Гул чойлари қандай хусусиятларга эга?

Мойчечак чойи бронхит, бош оғриғи учун фойдали, шунингдек, ошқозон оғриғи ва нафас йўллари ишини енгиллаштиради. Мойчечак дамламасидан шамоллаб қолиш билан боғлиқ юқумли касалликларда тоник сифатида фойдаланиш яхши самара беради.

Ясмин чойи - витаминларга бой, токсинларни йўқотади, вазн йўқотишга ёрдам беради, кўришни яхшилайди, овқат ҳазм қилиш жараёнига ёрдам беради ва ҳиссий мувозанатни тиклашга ёрдам беради.

Пион гулбарглари чойи - атеросклероз, нафас қисиши, бронхиал ва кардиал астма билан оғриган беморларга, шунингдек, ўт йўллари, ошқозон спазмлари, буйрак санчиқларида тавсия этилади.

Лаванда дамламаси ҳазмсизлик, кўнгил айниши, бош оғриғи, мигрень, жигар касалликларида ёрдам беради.