Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 28 феврал ва 1–2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси +2...+7 даражани, кундузи +17...+22 даражани ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 27–28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.

3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутли ҳаво кузатилади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва +12...+17 даражани ташкил этади.

2–3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15–20 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда.