Ҳафта давомида юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун кун давомида Ўзбекистон ҳудудида нисбатан совуқ ҳаво оқими ўтади. Кундузи ҳарорат бир оз пасайиб, иқлим меъёрларига яқинлашади ва 18-23 даражани ташкил этади.

Бир неча кун давомида антициклон таъсири сезилиб туради. Республика бўйича об-ҳаво кам булутли бўлиб, паст ҳарорат фони кузатилади. Кечаси 3-8 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. Бу кўрсаткичлар шу давр учун хос бўлган иқлим меъёрларидир.

Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтасининг охирига келиб антициклон шарққа томон силжийди ва босим пасаяди, бу ҳароратнинг озгина - 2-3 даражага кўтарилишига олиб келади.