Ҳафтада 5 кун ўқиш
Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги йиғилиш баёнида умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларини (1 — 4-синфлар) ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жараёнига ўтказиш вазифаси белгиланган. Бундан кўзланган мақсад ¬- ота-оналарнинг фарзандлари билан оилавий дам олишларига янада кўпроқ имконият яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий анъаналарни шакллантиришдан иборат. Шунингдек, бундай имконият орқали ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда театр, музей ва тарихий обидаларга саёҳат қилишларига замин яратилади. Қолаверса, ҳафтанинг шанба кунлари муассасаларда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда турли фан тўгараклари, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилади.
Жорий ўқув йилида фақат 1-синф ўқувчилари янги тартиб бўйича ўқишни давом эттиради.
Насиба ЖОНТЎРАЕВА.