Ҳалима Яқуб Ислом оламининг қутлуғ зиёратгоҳида
- 25.05.2023 11:48
- 156
- Самарқанд

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш билан бошлади.
Буюк муҳаддис ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгидан бунёд этилаётган мазкур мажмуадаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди. Зиёратчилар учун мажмуа ва унинг атрофида яратилаётган имконият ва қулайликлар, зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Ҳалима Яқуб хоним Ислом оламида муҳаддислар султони деб эътироф этиладиган Имом Бухорий мажмуасини обод қилиш билан боғлиқ ишларга юксак баҳо берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- Бугун, 11:14
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- Бугун, 10:52
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа