Ҳарбий психологлар ҳам Сардобада

Бугун кўпчилик қатори Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги хизматчилари “Сардоба” сув омбори талафоти оқибатларини бартараф этишга ҳисса қўшмоқда. Улар ҳудудни тозалаш ва қурилиш ишларида иштирок этмоқда.

Ҳарбий психолог, лейтенант Жамшид Ҳабибов эса сув тошқинидан азият чеккан аҳолига психологик кўмак бермоқда.

– Уй-жойидан, молидан айрилган кишининг руҳий ҳолати қандай бўлиши барчамизга маълум, – дейди Ж.Ҳабибов. – Бундан тушкунликка тушиб қолиш баробарида саломатлигига путур етган кишилар ҳам бор. Лекин ҳаёт давом этмоқда. Муҳими, жон омон. Аҳолига бу борада психологик кўмак бериш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.