Ҳарбий шаҳарчада ҳам кўчма ярмарка ташкил этилди

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши қарши курашиш департаменти шаҳар бўлими ташаббуси билан Самарқанд гарнизонидаги 16-ҳарбий шаҳарчада озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди.

Шунингдек, масъуллар ҳарбий шаҳарчада жойлашган савдо дўконларидаги нарх-навони ўрганди. Ҳудудда дезинфекция ва тарғибот ишлари амалга оширилди.

Шаҳарчада яшаётган пенсионер ҳарбийларга эса “Халқ банки”нинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда пенсия пуллари етказилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.