Ҳарбийлар ёшлар иттифоқига аъзо бўлди
- 04.02.2019 16:15
- 157
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан бир гуруҳ фаол ҳарбийларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони топширилди.
Офицерлар, шартнома асосида хизмат қилаётган сержант ва оддий аскарлар иштирок этган тадбирда ҳарбий қисм бошлиғи А.Земисков, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бош мутахассиси Ж.Турсунбоевлар ҳарбийларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлганлиги билан табриклади. Ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук инсон бўлиб улғайиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини теран англаб етиши ҳарбий хизматчилар учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритди.
Шуҳрат УМБАРОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа