Ҳарбийларга гиёҳвандликка қарши кураш тўғрисида семинар ўтказилди

Паст Дарғом туманида жойлашган ҳарбий қисмда “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан семинар ўтказилди.

Офицерлар, шартнома асосида хизмат қилаётган сержант ва оддий аскарлар иштирок этган тадбирда Самарқанд ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Ҳ.Мелиев, вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси масъул ходими С.Қаюмовлар гиёҳвандлик жиноятчилик ва зўравонликларни келтириб чиқарадиган оқибатлардан бири эканлиги ҳақида сўз юритди. Гиёҳвандликка қарши курашиш, республикамиз ҳудудига наркотик моддалар тарқалишининг олдини олишда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кескин кураш олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда ҳарбийлар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар хусусида ҳам маълумот  берилди. 

Иштирокчиларга жамиятимизда гиёҳвандлик кўчасига кириб қолган кимсалар ҳаёти тасвирланган видеофильм намойиш этилди.

Шуҳрат Умбаров.