Ҳарбийларга Президент совғаси
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мудофаа ишлари хизмати сифатини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармасига "Сaptiva" ҳамда туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига "Nexia" русумли хизмат автомашиналари олиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов, Марказий ҳарбий округ қўмондони А.Саидов ва вилоят ҳокими Т.Жўраев автомашиналарни тантанали топшириб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
– Президентимиз ташаббуси билан мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнинг хизмат вазифамиз ҳам такомиллашмоқда, – дейди Тойлоқ туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Дилмурод Сиддиқназаров. – Айни пайтда бўлимда хизмат машинаси йўқлиги боис ҳарбий хизматга чақирилувчилар билан ўтказиладиган тарғибот тадбирларимизни ташкил этишда бир мунча қийинчиликларга дуч келардик. "Президент совғаси" – хизмат автомашиналари ҳар бир маҳаллага бориб, зиммамиздаги ишларни самарали ташкил этишимизга хизмат қилади.
Алишер ИСРОИЛОВ.