Ҳаваскор ижодкорлар Нaрпaйни тaрaннум этди
- 07.08.2022 10:15
- 70
- Жамият
Бундан аввалроқ Нарпай тумани ҳокимлиги томонидан “Навқирон Нарпайимни тараннум этаман” шиори остида ижодий кўрик-танлов эълон қилинган эди.
Етмишга яқин қаламкашнинг ижод намуналари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси республика ва вилоят бўлимлари аъзолари бўлган таниқли шоир ва ёзувчилар томонидан баҳоланди.
Натижаларга кўра, биринчи ўрин Ўлмас Холмўминовга насиб етди. Нарпайни тараннум этган маҳаллий қаламкашлар - Рухсора Тўхтамишева ҳамда Ҳасан Исоқов (Уста Ҳасан) 2 ва 3-ўринга муносиб топилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими чинакам шеърият кечасига айланиб кетди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими ходими, шоира Зуҳра Бегим, туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ва бошқа таниқли шоир ва ёзувчилар ҳаваскор қаламкашларга ижодий зафарлар тилади.
Танлов ғолибларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.