Ҳаётда бир марта бўлса ҳам ўтиш керак бўлган йўллар
Ҳозирда кўпчилик компаниялар томонидануюштириб берилаётган қулай рейслар, меҳмонхоналар ва барча нарсани ўз ичига олган туризмдан баҳраманд бўлиб келмоқда. Шундай бўлса-да, саргузаштларнинг ҳақиқий руҳи фақат орқа халта билан саёҳат қилганда пайдо бўлади. Шундагина сиз чинакамига янги жойлар билан танишиб, уларнинг сирларини билиб оласиз, кучингизни синаб кўриб, ўзингизни гўзал Еримизнинг бир қисмидек ҳис қилишингиз мумкин.
Бугунги тўпламда дунё бўйлаб энг ажойиб яёв босиб ўтиладиган йўллар тўпланган.
Само нарвони, Гавайи
Хайку сўқмоғи ёки Осмонга олиб борувчи зинапоялар Гавайи оролидаги Оаху оролидаги 4минг қадамдан иборат бўлган ажойиб маршрутдир. У Иккинчи жаҳон уруши пайтида АҚШ ҳарбийлари томонидан тепаликларда жойлаштирилган антенналарга етиб бориш учун қурилган. Маҳаллий ҳокимият хавфли зинапояларни вақти-вақти билан ёпиб қўяди, лекинунга кўтарилишни истаганлар кам эмас. Ҳа, агар у ерга борадиган бўлсангиз, эсда тутинг, ажойиб манзарадан баҳраманд бўла туриб, пастга қарамаган маъқулроқ.
Инклар сўқмоғи, Перу
Инклар томонидан қурилган қадимий йўл деярли 6 аср давомида сақланиб келинган ва бугунги кунда маҳаллий гидлар шу йўналиш бўйлаб сайёҳларниолиб кетишади. Сўқмоқ гоҳ ўрмонга “шўнғийди”, гоҳ тоғларга кўтарилади ва йўлнинг охири сайёҳлар кўзини очиб, инклар империясининг муқаддас Мачу-Пикчу- мислсиз “осмондаги шаҳар” билан тугайди.
“Сарек” миллий боғи, Швеция
Қор маликаси мамлакати Лапландиядаги манзаралар эртаклардагидек ажойиб гўзалликка эга. “Сарек” миллий боғида унинг ёввойи шимолий табиати билан яқиндан танишишингиз мумкин. Бу ерда саёҳатчилар Швециянинг энг баланд тоғлари, дарёлари, музликлари, шимолий ёруғликлари ва таърифлаб бўлмайдиган эркинлик туйғусини ҳис қилишади.
Ликия сўқмоқ йўли, Туркия
“Барчаси ичида” каби дам олиш пакетлари Туркия таклиф қиладиган ҳамма нарса эмас. Мамлакат ўзининг таҳсинга лойиқ ҳар бир гўшаси билансайёҳларни ҳайратлантириб келишда давом этмоқда. Ликия йўли эса Туркиянинг жозибали чўл қўлтиқларидан тортиб, қадимги Ликия аҳолисининг қоялардаги 3 минг йилллик қабрларигача бўлган мамлакатнинг галдаги ажойиботларини очиб беради.
Оловлар кўрфази, Австралия
Оловлар кўрфази ўз номини ёрқин тўқ сариқ лишайник (сув ўтлари билан ягона организм ҳосил қилиб яшовчи замбуруғ) билан қопланган қирғоқ қояларининг ғайриоддий ранги туфайли олди. Тўрт кунлик соҳил бўйлаб яёв маршрут ўзинингдунёнинг бошқа жойларида топиб бўлмайдиганғайриоддий гўзал оқ қумлари, улкан апельсинлитошлари ва жозибали океан манзаралари билан ўтади.
“Зион” миллий парки, АҚШ
Зион - сув ювиб ҳосил қилган узун ва чуқур водийлар, ғалати туннели айқаш-уйқаш кесилган тошлар ва тош платолари тўплами. Буларнинг барчаси турли хил пушти, тўқ сариқ, қизил, зумрад ва кўк рангларда бўялган. Бу ажойиб жойда турган киши ўзини Ер сайёрасида бўлиб турганигаишонқирамай қўяди.
Аннапурна пиёдалар пойгаси, Непал
Аннапурна тоғ тизмаси бўйлаб бундай саёҳатданҳеч ким олдингисидагидек бўлиб қайтиб келмаган. Непалда ҳар бир киши ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта ўтиши керак бўлган дунёдаги энг улуғвор тоғлар, энг чуқур даралар, Будда ибодатхоналари ва тоғларда яширинган куч бағишловчи масканлар жойлашган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.