Ҳисобот-сайловида Нормурод Ражабов касаба уюшмаси вилоят кенгаши раислигига қайта сайланди

Самарқандда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят касаба уюшмаси ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Атхам Мирджалилов, делегатлар, тармоқ тизимидаги йирик ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари ва фахрийлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят кенгаши раиси Нормурод Ражабовнинг кенгаш томонидан ўтган беш йил мобайнида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот маърузаси тингланди.
Анжуман давомида вилоят кенгаши раиси лавозимига муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлов ўтказилди. Унда 60 нафар делегат иштирок этди. Сайлов якунига кўра, Нормурод Ражабов Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раислигига қайта сайланди.
Шунингдек, тармоқ ходимлари касаба ушюшмаси вилоят ташкилотининг тафтиш комиссиясининг таркиби ва раиси ҳам қайта сайлаб олинди. Кун тартибидаги тўққизта масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, кейинги беш йилда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг муҳим устувор вазифалари белгилаб олинди.