Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш жараёни мисоллар асосида кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари “Ургут эркин иқтисодий зонаси”даги корхоналарнинг бош ҳисобчилари учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан фойдаланишга бағишланган сайёр семинар ўтказди.
Унда иштирокчиларга электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан фойдаланиш, расмийлаштириш, сақлаш ва уларни ҳимоялаш тартиб-қоидалари атрофлича тушунтирилди. Ушбу электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш жараёнлари аниқ мисоллар асосида кўрсатиб берилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.