ҲОКИМ БОБО, МИНГГА КИРИНГ!

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг телеграм мессенжерига иккинчи бор мурожаат қилган Нурия Ҳасанованинг бу галги дил сўзлари шундай бошланди.

Эзгу ишларингиз инсонлар қалбида мангу яшасин, дунё тургунча туринг. Оилангиз тинч-омон бўлсин, беморлар ва муштипар оналар тилаги ижобат бўлсин, илоҳим, деб ёзади Н.Ҳасанова.

Гап шундаки, бу аёл яқинда вилоят ҳокимига телеграм орқали мурожаат қилиб, хасталикка чалинган фарзандини даволатиш учун минг бир истиҳола билан ёрдам сўраган: “Ўғлимга буйрагимни беришга тайёрман, лекин бу тўғри келмаса, донор топишим учун уйимни сотишга мажбур бўламан. Чунки ўн йилдан буён уни даволатиш учун бор будимизни тикдик. Ҳозир анча мунча қарзимиз ҳам бор. Бировдан бир нарса сўрамагандим шу пайтгача. Аммо бугун болам учун сўрашга мажбурман”.

Ушбу мурожаат ўрганиб чиқилгач, ҳомийлар жалб этилган ҳолда Н.Ҳасановага фарзандини даволатиш учун зарур маблағ берилди.