Ҳоким ва ёшлар учрашувида ёш тадбиркорларнинг истиқболдаги режалари тингланди
Учрашув аввалида тумандаги ёш тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, инновацион технологиялар кўргазмаси намойиш этилди. Шундан сўнг ёшлар тадбиркорлик борасида ўзларини қизиқтирган ва фаолиятни ташкил этишда қийинчиликка учраётган масалалар юзасидан фикр билдиришди.
Масалан, Ўтарчи маҳалласидан Беҳруз Эгамназаров ва Бешнаймандан Элдор Очилов чорвачилик хўжалиги ташкил этиш, истиқболда сутни қайта ишлаш тармоқларини йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш ниятини билдирди. Тадбиркор Севинч Болиева эса ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлайдиган янги дастурини таклиф этди.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 100 нафардан ортиқ ёшларнинг фикрлари тингланди. Ёшларнинг саволларига туман ҳокими С.Эргашев жавоб қайтарди.
Шундай тадбир Тойлоқ туманида ҳам ўтказилди.