Ҳоким ёшларни доим қўллайди

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев туман ёшлари билан навбатдаги учрашувида буни алоҳида таъкидлади.
Туман халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев ҳамроҳлигида ўтказилган учрашувда ҳоким ёшларни доим ўз устида ишлаш, иқтидорларини намоён этиши, қизиқишларини рўёбга чиқаришда тинмай ҳаракат қилишга ундади. Ана шундай ҳаракатда бўлиб, қатор ютуқларга эришган ўғил-қизларга эсдалик совғалари топширди.
Ёшлар раҳбарларга таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.