Ҳокимлар ерларни танлашда, энг аввало, кенгайиш истагида юрган, лойиҳаси тайёр тадбиркорлар сўраган жойларни аукционга чиқариши зарур - Президент

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев йиғилишда таъкидлаб ўтди

Юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йилга бепул ижарага берилиши белгиланди.

- Шу билан бирга, бу борада янги тизим жорий қилинади, - деди Президент. - 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмасига ажратилиши белгиланган 1 триллион сўмга қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.