Ичимлик сув қувури таъмирланди ва сув бериш тўлиқ йўлга қўйилди
- 11.03.2021 18:16
- 110
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасидаги диаметри 1000 миллиметрли ичимлик сув қувуридаги реконструкция ишлари бажарилиб, 2021 йил 10 март куни соат 21:00 гача ичимлик суви берилиши қайта йўлга қўйилиши маълум қилинган эди.
Аммо ушбу вақт оралиғида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилмади. Оқибатда сув бериш вақтинча тўхтатилган маҳаллаларда яшовчи аҳоли томонидан эътирозлар юзага келди.
Бунинг олдини олиш мақсадида ичимлик суви бериш вақтинча йўлга қўйилди. Оқибатда қувурларнинг ёрилиб кетиши ҳолати юзага келди ва қайтадан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу боис ушбу носозликни бартараф этиш бугун, 11 март куни соат 10:00 га қадар давом этди. Шундан кейин ичимлик суви узатилиши тўлиқ қайта йўлга қўйилди.
"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати.