II жаҳон урушида Темурнинг тактикасидан қандай фойдаланилган?
1799 йилда Суворов француз армиясини тор-мор қилишда ҳам шу тактикадан фойдаланди. Наполеон Сен Бернар баландликларидан ўтишда Амир Темур тактикасини қўллаган. У 1806 йилда Пруссия армияси ва 1809 йилда Австрия қўшинлари устидан ғалаба қилишда буюк Соҳибқироннинг жанг қилиш санъатига таянган.
Иккинчи жаҳон уруши вақтида маршал Г.Жуков Амир Темурнинг жангга тайёрланишдан олдин ҳудуднинг табиий хусусиятини ўрганиш тажрибасини қўллаган.
Бундан ташқари, рус маршали Амир Темурнинг қуёш нурининг тик тушиб, душман аскарларининг кўзини қамаштириш ва минглаб оловлар ёқиш тактикасини Иккинчи жаҳон урушининг ҳал қилувчи жангларида ҳам қўллаган.
Лапас АЛИБЕКОВ,
СамДУ профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.
Мақоланинг тўлиқ матнини “Зарафшон” газетасининг 46-сонида ўқинг!