ИИВ интернет фирибгарларидан огоҳлантирди

Ҳозирда замонавий ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланиши ва улар аҳолининг барча қатламларига кенг кириб бориши билан бир қаторда интернет тармоғида фирибгарлик жиноятлари билан боғлиқ ҳолатлари авж олиб бормоқда.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда интернет-фирибгарлари томонидан тайёрланган https://yandex.uz-gets.space/ya/?id=37894253 номли “фейк ҳавола” манзили (иловада) кенг тарқалаётганлиги кузатилди.

Ушбу, фейк ҳавола манзил olx.uz савдо платформасининг веб-саҳифаси учун яратилган бўлиб, бирор-бир фуқаро ўз маҳсулотини сотиш мақсадида эълон тариқасида olx.uz веб-саҳифасига жойлаштирган вақтда, фирибгар унга маҳсулотини сотиб олишни ваъда қилиб, тўловни ушбу ҳаволага кирган ҳолда тўлашни айтиб, ҳавола орқали фуқароларни банк пластик карта маълумотларини қўлга киритиб, пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб келмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар томонидан Click ва Payme каби тўлов тизимлари веб-сайтларининг сохталаштирилган кўринишларини яратган холда фуқароларни банк пластик карта маълумотларини эгаллаб, улардаги пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб келаётганлиги кузатилмоқда (иловада).