Икки нафар самарқандлик ИИБ ходими Давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”даги Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, шарафли бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорат намунаси ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида самарқандликлар ҳам бор:

 

«Жасорат» медали билан

Бокиев Равшан Орибжонович (марҳум) - Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

 

«Шуҳрат» медали билан

Журакулов Бунёд Арзикулович - Булунғур тумани ички ишлар бўлими бошлиғи.