Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (606-сон, 24.09.2021 йил) билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
📝 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.
🗓 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.
🌐 Қабул тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) ҳар йили 1 июлгача ОТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади.
✅ Қабул натижалари ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади.
➡️ Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Бунда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади.
⚠️ Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
❕ Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.