Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Илк марта рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман, дея олмайман”: Предраг Роган “Динамо” - “Навбаҳор” ўйинида нимадан норози бўлганини маълум қилди

Кеча Суперлиганинг 8-тури доирасида “Динамо” ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилди.

Жанговар руҳда кечган баҳсда Предраг Роган шогирдлари Самвел Бабаян жамоасига мағлуб бўлди.

Иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида “Навбаҳор” клуби футболчиси Рустам Ашурматов наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Ўйин тугагач, сербиялик мутахассис матбуот анжуманида баҳс ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Илк марта рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман, дея олмайман. Кўрдингиз, бу ўйин 11 кишига қарши 11 киши бўлмади. Рақиб фэйр-плейга амал қилмади. Бу спорт, уни ҳурмат қилиш керак, рақибни ҳурмат қилиш керак. Улар бир неча марта спортга зид ҳаракат қилишди. Бу менинг ўйин борасидаги бор фикрим, узр”, - дея матбуот анжуманидаги фикрини якунлади “Динамо” бош мураббийи.

Кечаги футбол баҳсидан кейин “Навбаҳор” клуби турнир жадвалида 16 очко билан пешқадамликни қўлга олган бўлса, 11-ўринда бораётган “Динамо” бир поғона пастлади.