Имконияти чекланганлар учун имконият

Наврўз байрамида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар савдоси учун ярмарка ташкил этилди.
Ярмаркада Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар ўз қўллари билан тайёрлаган буюмлар, 40 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар билан иштирок этди.
- I гуруҳ ногирони бўлишимга қарамай ҳамма қатори ўқияпман, олийгоҳда талабаман, - дейди Дўкчиён маҳалласида яшовчи Умида Маҳмудова. – Бўш вақтларимда ҳунармандчилик билан шуғулланаман, шогирдларим билан турли юмшоқ ўйинчоқлар тўқиймиз. Ярмаркага меҳнатимиз маҳсулини сотиш учун чиқдик. Ҳунар билан бўш вақтимиз мазмунли ўтяпти, ҳам қўшимча даромад қиляпмиз. Бу галги ярмаркада маҳсулотларимизни харид қилувчилар кўп бўлди.
Ярмарка ногиронлиги бўлган шахслар учун ўз маҳсулотини реализация қилиш ҳамда ерик харидорлар билан алоқани ўрнатишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати.