Имом-хатиб: Омонатга хиёнат фожиага олиб келади
Хуллас, ўша кишининг кўп ўтмай ишлари орқага кета бошлабди. Уйида ёнғин бўлиб, ўғли автоҳалокатга учрабди. Буларнинг барини ўша қилмишидан кўриб, танишига омонатини қайтариб бермоқчи бўлган экан, у энди олмаслигини айтибди. Охири биздан маслаҳат сўраб келган экан.
Ўша биродаримизга омонатга хиёнатнинг нақадар оғир гуноҳ эканини тушунтирдик. Сўнг омонат эгасини чақириб, муросага келтирдик.
Дарҳақиқат, мусулмон кишининг энг гўзал хулқларидан бири омонат ва аҳдга вафо қилишдир. Ҳар бир имонли шахс ўзгалар билан бирор ишда аҳдлашган бўлса, вафо қилиши ва ваъдасининг устидан чиқиши шарт. Омонатни қайтариш ҳам шу жумладандир. Бу мўминлик белгиси ҳисобланади.
Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида буюради: "...Агар бир-бирингизга омонат қўйсангиз, омонат қўйилган киши омонатни қайтарсин ва Робби бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин!".
Ушбу ояти каримадан хулоса қилсак, омонатга вафо қилмоқ ҳам Аллоҳдан қўрқишнинг бир кўриниши экан.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: "Омонат берган кишига омонатини қайтаринг. Сизга хиёнат қилган кишига сиз хиёнат қилманг" .
Оиламиз, қавму қариндошларимиз, умуман, инсонларга наф келтириб яшашимиз ҳам зиммамиздаги омонатнинг бир кўриниши ҳисобланади. Демак, ҳар биримиз инсоний бурчларимизни адо этиб, ўзгалар ҳақидан қўрқсак, омонатдор инсонга айланамиз.
Толиб ЁШУЗОҚОВ,
Жомбой туманидаги
Авлиё Қорахон бобо жоме
масжиди имом-хатиби.