Импорт кирим қилган хўжалик юритувчи субъектлар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади

Савол: Корхонамиз тухум етиштириш билан шуғулланади. Фаолиятимиз фермер хўжалигига кирадими ёки саноат ишлаб чиқаришга? Қандай солиқ турларидан солиқ тўловчи ҳисобланамиз? Бундан ташқари, ускуна импорт қилдик. Бу борада солиқлардан имтиёзга эгамизми?

А.РУСТАМОВ,“Sam Golden EGGS” МЧЖ раҳбари.

Жавоб: Фаолият турларни белгилаш давлат солиқ хизмати органлари ваколати доирасига киритилмаганлиги сабабли ушбу масалада статистика идораларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 3-банди билан 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилиниб, импорт кирим қилган хўжалик юритувчи субъектлар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади.

Валишер ТЕМИРОВ,Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими.