Индонезияда катта вулқон отилиши рўй берди

Индонезиянинг жанубидаги Ломблин оролида Левотоло вулқони отилиши оқибатида 4 километр баландликка кул устуни отилди. Бу ҳақда мамлакат энергетика ва минерал ресурслар вазирлиги хабар берди.

Ҳисоботга кўра, маҳаллий вақт билан соат 00:06 да магманинг ҳаракатга келишини билдирувчи сейсмиклик кучайган. Вулқон отилиши бошланишидан 15 дақиқа олдин, 09:45 да олтита чуқур вулқонли зилзила содир бўлди. Тутун 4 минг метр баландликка кўтарилди.

Маҳаллий халқ ҳудудни 4 километр масофага тарк этиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, ниқоб тақиш, кўз ва терини ҳимояловчи воситалардан фойдаланишни маслаҳат берилди. Индонезия ҳукумати маҳаллий аэропортларни вақтинча ёпиш ва вулқон районида парвозларни бекор қилишга қарор қилди.

Аввалроқ Левотоло вулқонининг отилиши 27 ноябрда содир бўлган эди. Ўшанда тутун устунининг баландлиги 500 метрга етганди. Мониторинг маълумотларга кўра, вулқоннинг фаоллиги ҳали ҳам юқори ва кейинги отилиш хавфи мавжуд. Расмийлар лава отилиши ва кул ёмғири ёғишидан хавотирда.