Иншолар кўрик-танловининг республика босқичида пастдарғомлик ўқувчи 2-ўринни қўлга киритди
8-9 ноябрь кунлари Aндижон вилоятида Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ватан тақдири менинг қўлимда” мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг қуйи босқичида 1 минг 400 дан зиёд тенгдошлари орасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар ўзаро беллашди.
Танлов якунига кўра, Паст Дарғом тумани 7-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Бону Зиятова иккинчи ўринни эгаллади ва вазирлик томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.