Инсоний яшашнинг 10 қоидаси
1-қоида. 24 соатни фақат ўзингга сарфлама.
Бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашишни канда қилмагин. Ҳаётингда маъно йўқлигини сезган кунинг атрофингга боқ ва одамларга ёрдам қўлини чўз. Бу яхшилигинг яшашинг учун сабаб бўлади.
2-қоида. Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқла.
Ўзингни ҳаётдаги сўнгги йилларингда деб тасаввур қил. Бу — ҳаёт! Ва сен ўша маҳалда ўтган умрингни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдинг? Ҳаёт — гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса — эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.
3-қоида. Фақат келажакнигина мўлжаллаб яшашни бас қил.
«Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхта ва ўзингдан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўра. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис эт. Ҳар куни сенга тириклигингни эслатадиган бирор иш қил.
4-қоида. Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўл.
Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам уни ёрқинроқ кўрадилар. Сен ҳам улардан ижобийликни ўрган. Унутма, йўқотилган вақт — сен яшай олмаган дақиқалардир.
5-қоида. Дардга матонатли бўл.
Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди, холос. Ҳаёт сенга лимон отганида, сен ундан лимонад тайёрла. Айтишади-ку, синовларга сени кучсиз қилишларига йўл қўйма. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.
6-қоида. Шуурингга диққат қил, қалбингга қулоқ сол.
Шунда ундаги истаклар сўзга айланади. Сўзларингга диққат қил — улар ҳаракатга айланади. Ҳаракатга эргашсанг — у одатга айланади. Одатларга диққат қил, шунда фазилат шаклланади. Фазилат эса сенинг тақдирингдир.
7-қоида. Одамларни кечиришни бил ва уларни сев.
Инсон тирик мавжудотлар орасида кучли қувват манбаига эга жонзот. Бу қувватни у маънавий илдизлардан олади. Бунинг йўли эса шошиб чиқарилган хато-хулосаларни рад қилиш. Кимнидир ёмон кўриш, кимдандир нафратланиш, бу — сени охир-оқибат душманидан қўрққан, ҳимояга муҳтож одамга айлантириб қўяди. Ҳимоя эса яшаш эмас, яшашдан қочиш дегани.
8-қоида. Ўз-ўзингга ҳаёт сабоғини беришга одатлан, ўзингни ўзинг тарбияла.
Яшаш — мунтазам қилинган хатолардан чиқарилган хулоса. Модомики, хулоса йўқ экан, яшаб ҳам бўлмайди. Боши деворга тегиб ҳам сабоқ чиқармаётган эркак эса чиндан-да қашшоқ ва бахтсизликка муносибдир.
9-қоида. Таваккал қилишга одатлан.
Бу — ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо «Кел, ичкарироқ кир!» дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тисариламиз. Аммо олға интилиш, сенинг келажагинг.
10-қоида. Ҳар дақиқада сенга азиз инсонларни қадрла ва ҳимоя қил.
Иш, бу — ҳаёт дегани эмас. Ота-она, дўстларинг учун ҳам яша. Айниқса, ота-онангни азиз билиб, хизматларини қил. Шекспир айтганидек, "Ота-онанинг овози — Яратганнинг овози". Фарзанд учун улар жаннатга йўл бошловчилардир.
Олломурод Исоқулов тайёрлади.