Инстаграм орқали 2019 йилда энг кўп пул топган юлдузларнинг топ-5 талиги эълон қилинди
1. Криштиано Роналдо – “Ювентус” клубининг супер ҳужумчиси Роналдо дунёда энг кўп обуначига эга бўлган футболчи ҳисобланади. Уни 195 миллион обуначи кузатиб боради. Роналдонинг 2019 йилги инстаграм тармоғидан олган фойдаси 47,8 миллион долларни ташкил этди.
2. Лео Месси - Барcелона клубининг рамзига айланган. "Футбол афсунгари" 2019 йилда 23,3 миллион доллар фойда кўрди. Уни 139 миллион обуначи кузатиб боради.
3. Кендалл Женнер - Унинг 120 миллион обуначи бор ва 15,9 миллион доллар фойда топади.
4. Давид Бекҳэм - Ўз даврининг энг кучли фулболчиларидан бўлган Бекҳэм инстаграм тармоғида 60 миллион обуначига эга. 2019 йилги тармоқдан олган фойдаси 10,7 миллион долларни ташкил этмоқда.
5. Селена Гомес – Aмерикалик бу санъаткор инстаграм тармоғида жуда фаол. У обуначилар сони бўйича дунёда 2-ўринда туради. 164 миллион обуначи унинг постларини кузатиб боради ва бир йилда 8 миллион долларгача пул топади.
Жавоҳир ҲУСАНОВ тайёрлади.