Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Invest in Samarkand” форуми иштирокчиларига вилоятдаги йирик корхоналар фаолияти таништирилмоқда

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми иштирокчилари - хорижлик сармоядорлар “Сам Антеп Гилам” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур икки кунлик форумда дунёнинг 30 яқин мамлакатидан 200 нафардан зиёд инвесторлар, ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, савдо-саноат палаталари, банк, туристик ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари ҳамда тадбиркорлар қатнашиши кўзда тутилган.

Анжуман доирасида иштирокчиларни Самарқанд вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан таништириш режалаштирилган.

Т.СИДДИҚОВ.