Сaмaрқaндда “Invest in Samarkand” I хaлқaро инвестиция форуми ўтказилади

Самарқанд шаҳрида 22-23 ноябрь кунлари “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва “Made in Samarkand” минтақавий ишлаб чиқарувчилар миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Форумда 30 та мамлакатдан 200 дан ортиқ инвесторлар, ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, чет эл корхоналари, халқаро молия институтлари, савдо-саноат палаталари, банк, туристик ташкилотлар, дипломатик ваколатхона вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирнинг дастлабки куни иштирокчилар вилоятдаги "Пуре Милкй", "Aгро-Мир", "СAГ" гиламлари ва бошқа йирик корхоналарнинг фаолияти, шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан танишади.

Форум доирасида тадбиркорликка доир муҳокамалар, учрашувлар, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг «Made in Samarkand» мавзусидаги кўргазмалари ташкил этилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.