Иқлим ва алкоголь

Колумбия университети олимлари йилнинг турли пайтларида касалхонага тушган ичкиликбозлар ҳақидаги маълумотларни синчиклаб ўрганиб, иқлим ўзгариши ва ичкиликбозлар кўпайиши ўртасида ғалати боғлиқлик борлигини аниқлади.

Унга кўра, ҳаво ҳарорати ошганда одамлар кўп вақтини кўчада ўтказар экан. Улар соя-салқин хиёбонларда сайр қилади, деб ўйламанг, аксинча улар табиат қўйнида кўпроқ алкоголь ичишга уринади. Сабаби, иссиқ ҳавода кўп суюқлик йўқотилиши кўпроқ ичимлик ичишни талаб қилади. Бу ичимлик пиводир. Йил давомида иссиқ давр қанча кўп бўлса, алкоголь ичиб шифохонага тушадиган одамлар шунча кўп бўлар экан.

Хатарли чиқинди

Табиатни пластик чиқиндилар билан тобора кўп ифлосланиши ташвишли ҳолатдир.

Бундай қараганда пластик чиқиндилар - идиш, пакетлар ва бошқа чиқиндилар унчалик қўрқинчили эмасдек туюлади. Аммо пластик зарралар ўпка, қон, ҳатто мияга турли заррарли бактерия ва вирусларни олиб кириши билан ўта хавфлидир. Яқинда пластик зарраларда вабо штампи аниқланди.

Бундан ташқари, пластик зарралар бактериялар орқали организмга антибиотикларга чидамли микроблар генларини олиб киради.

Луноходга нима бўлди?

Шу йилнинг август ойида Ҳиндистоннинг «Чандреан-3» луноходи Ойга учирилиб, унинг юзасига муваффақиятли қўндирилди.

«Прагян» аппарати тунги ёритқич юзасини ўрганишга киришди. Аммо кўп ўтмай ой туни бошланиши билан ўрганиш узилиб қолди.Тахминан ярим ойга чўзилган узилиш ой юзаси ҳароратини кескин пасайиши билан ўтди. Бундай вазиятда космик аппарат «Ухлаш» режимига ўтиб,қулай шароит туғилгач, «Уйғониб» яна ишга тушиши зарур эди.

Афсуски, бундай бўлмади. У Ердан юборилган сигналларга жавоб бермади. Лекин ҳинд олимлари умидсизликка тушишгани йўқ. Негаки, ҳар қандай ҳолатда ҳам Ҳиндистон Ойга аппарат қўндирган тўртинчи мамлакатдир.

Жаҳон ОАВ хабарлари асосида Т.Шомуродов тайёрлади.