Ишбилармонларимиз учун янги хорижий бозор

Бундай ўзгаришлар қардош ўзбек халқи билан алоқаларни янада равнақ топтириш, икки давлат ўртасидаги савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қилинмоқда. Бунга Қозоғистонда 2018 йилга "Ўзбекистон йили", деб ном берилгани ҳам мисол бўла олади. Тадбирда айтилишича, кейинчалик Ўзбекистон маҳсулотлари Қозоғистонга тўлалигича шу бозор орқали тарқалади ва ишбилармонларимиздан дастлабки олти ойга ижара ҳақи олинмайди. Наврўз байрами арафасида очилиши режалаштирилган "Самал" бозори Олма-ота шаҳрининг аэропорт, вокзал ва автотураргоҳларга яқин қисмида жойлашган. 
– Фаолиятимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, қуритиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган, – дейди Нарпай туманидаги "Агро линия Оқтош" масъулияти чекланган жамияти директори Шуҳрат Тошмуродов. – Ҳозиргача Украина, Дубай, Россия давлатларига маҳсулот чиқараётгандик, лекин Қозоғистон билан ҳамкорлигимиз йўқ эди. Бу бизга жуда яхши имконият бўлди. Яқинда "Самал" бозорига бориб, маҳсулот киритиш имкониятларини ўрганиб қайтмоқчиман.