Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
- 23.12.2017 10:10
- 49
- Долзарб
– Ўттизга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонамизда 2016 йилда 2 миллиард 154 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган эди, – дейди корхона раҳбари Шоҳсанам Муродова. – Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда экспорт кўлами бирмунча ортди. Келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича истиқболли лойиҳани амалга оширишни режалаштирганмиз.