“Ишонч” ва “Ишонч - доверие” газеталари ижодкорлари самарқандлик муштарийлар билан учрашди

Тадбир аввалида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими ҳамда уюшманинг Самарқанд вилоят бўлими ўртасида ижодий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Унда томонлар келгусида вилоятдаги журналистларни ўқув-семинарларига биргаликда жалб этиш, пресс-турлар ташкил этиш, ижодий мулоқотлар уюштириш, таҳлилий материаллар алмашишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, Уюшма раислари Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Ҳ.Эрматов ва Ф.Тошев томонидан меморандумни имзолашдан кўзланган мақсад, томонларнинг фаолияти билан янада яқинроқ ва кенгроқ танишиш учун ижодий гуруҳлар билан тажриба алмашиш, тақдимотлар, тадбирлар ташкил этиш, матбуот анжуманлари, семинарлар, машғулотлар ташкил этиш усуллари, ҳуқуқий, услубий ва бошқа адабиётлар, шунингдек, ўқишли мақолаларни ўзаро алмашиш имконияти яратилиши таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда “Ишонч” ва “Ишонч - доверие” газеталарининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Газеталар муҳаррири Ҳусан Эрматов билан журналистлар, газета тарқатувчилар, касаба уюшма фаоллари ва газета муштарийлари учун юзма-юз мулоқот ташкил этилди. Унда таҳририят фаолияти, ижодий ходимлари махсус видеоролик орқали яқиндан таништирилди. Газетанинг келгуси йилдаги янгича режалари билан ўртоқлашди. Тадбир иштирокчилари томонидан газета саҳифаларида турли викторина ва мулоҳазали материалларни янада кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўртасида қисқа савол-жавоб тарзида викторина ташкил этилди. Тўғри жавоб берган 10 нафар иштирокчига таҳририятнинг совғаси топширилди.

Ҳ.Элтоев.