Иштихонда 11 та давлат-хусусий шериклигидаги боғча очилди
- 30.12.2020 18:40
- 213
- Самарқанд

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун Иштихон туманида ўтказилган пресс-турда шу ҳақда маълумот берилди.
Таъкидланишича, жорий йилда вилоят бўйича 54 та давлат-хусусий шерикликдаги боғча очилган бўлиб, шунинг 11 таси Иштихон туманида ташкил этилган.
Дастлаб журналистлар Халқобод маҳалласидаги "Доно Солиҳа" НМТТда бўлиб, бу ерда болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
- Боғчамиз 150 ўринли бўлиб, 3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит асосида бунёд этилди, - дейди боғча мудираси Умида Бўтаева. - Бугунги кунда 90 нафар болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Шу билан бирга рус тили, инглиз тили ва бадиий гимнастика тўгаракларимиз фаолияти йўлга қўйилган.
Тадбиркор томонидан ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида болаларни олиб келиш учун автобус ҳам ташкил этилган. Эътиборлиси, яратилган барча шароитлар учун ота-оналар 200 минг сўм бадал пули тўлайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сохта прокурор ўринбосари қўлга тушди
- Кеча, 15:10
- Жиноят ва жазо
Навқирон шаҳрим – Самарқанд дунё нигоҳида
- Кеча, 14:13
- Самарқанд