Иштихондаги “Мўъжизали олам”да 100 нафар бола тарбияланади
- 29.03.2019 18:00
- 130
- Самарқанд
Иштихон туманидаги Тўпор маҳалласида “Мўъжизали олам” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.
- Муассасамиз 100 ўринли бўлиб, болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча қулайликлар яратилган, - дейди тадбиркор Шерали Юлдашев. – Боғчани бунёд этишда 900 миллион сўмлик банк кредити ҳисобидан қурилиш ишларини олиб бордик. Болаларнинг қизиқишларига қараб, тўгараклар фаолиятини йўлга қўймоқчимиз. Асосийси, мўъжизали оламда ҳар бир бола мўъжиза топишига ҳаракат қилдик.
Шунингдек, ушбу тадбирда 18 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорларга туман ҳокимлигининг рухсатномалари тантанали равишда топширилди.