Иштихон ва Тойлоқ туманларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган савдо дўконлари фош этилди
- 12.07.2024 09:59
- 89
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Тупори” маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконида 243,8 млн сўмлик 87 турдаги жами 5 886 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 43 турдаги 2 035 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ворсин” маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконида 79 турдаги жами 868 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 10 турдаги 150 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “Президент арчаси” байрами бошланди
- 31 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ишсиз ёшларга “Labo” автомашиналари топширилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Муносабат: Жамият тараққиётининг янги стратегияси
- 3 соат аввал
- Сиёсат
Янги Ўзбекистон тараққиётининг йўл харитаси
- 3 соат аввал
- Сиёсат
Янги йил қувончи болажонлар қалбида
- Бугун, 11:36
- Самарқанд