Иштихонлик болажонларга Президент совғалари топширилди

Иштихон туманида “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Куннинг биринчи ярмида туман марказидаги “Устозлар боғи”да болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун концерт дастури намойиш этилди. Болажонларга Президент совғалари топширилди.

— Биз Янги йил байрамини орзиқиб кутамиз, – дейди 1-ИДУМ ўқувчиси Асилбек Қаршиев. – Бу байрамда Қорбобо келиб, бизга совғалар беради. Мана, бугун Президентимиз томонидан юборилган совғаларни олиб, янаям кўнглимиз шодликка тўлди.

Байрам давомида болажонларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари улашилди. Туман ҳокими Шуҳрат Негматов болалар ва улар орқали Иштихон халқини Янги йил байрами билан қутлади.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.