"Ислоҳотлар ортга қайтмайдиган муқаррар тус олгани реал ҳақиқатдир" — Президент

"Умуман олганда, 5 йил давомидаги ҳаракатларимиз ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Бу фикрни ислоҳотларимизнинг дастлабки йилларидаёқ, иқтисодиётимизнинг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳасида эса – 8 фоизни ташкил этгани ҳам тасдиқлайди. Олтин-валюта захираларимиз 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга етди.

Ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўс́ишида ижобий динамика сақлаб қолингани, 2021 йилда эса унинг ўсиш суръати 7 фоиздан ошгани – ислоҳотлар йўлининг тўғри танланганидан далолат бўлиб, бизни янги амалий марраларга даъват қилмоқда.

Янги Стратегиямизнинг пировард мақсади – давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳа ва йўналишларида “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш", деди давлатимиз раҳбари.