Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлди
- 06.12.2019 09:44
- 232
- Ҳодиса
Кеча, 5 декабрь куни соат тахминан 16:38 ларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида бунёд этилаётган Ислом циливизацияси маркази биносидаги 150 квадрат метр майдонда теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнган.
Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси берган маълумотга кўра, ушбу ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етмаган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54 да қуршаб олиниб, соат 17:06 да ўчирилган.
Қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа